«элдор шомуродов» тегли мақолалар


«Футболчиларим ўз имкониятидан ҳам юқори ўйин кўрсатди». Сречко Катанец — Гонконг устидан ғалаба ҳақида
22 март 2024, 12:01

«Футболчиларим ўз имкониятидан ҳам юқори ўйин кўрсатди». Сречко Катанец — Гонконг устидан ғалаба ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида Гонконгга қарши яхши ўйин кўрсатишди. Футболчи Элдор Шомуродов майдоннинг сифатсизлигини қайд этиб, ОФКдан ҳамма учун ягона талабни белгилашни сўради.

«Ўзбекистон футболчилари Эронга қарши ўйинда ўз характерини кўрсатди» — Сречко Катанец
22 ноябр 2023, 13:06

«Ўзбекистон футболчилари Эронга қарши ўйинда ўз характерини кўрсатди» — Сречко Катанец

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари характер кўрсатиб, Эрон билан дуранг ўйнади. Шунингдек, биринчи бўлимдаги камчиликлар, Эроннинг провокациялари, хориж клубларида тўп сураётган футболчилар ҳақида фикр билдирди.

«Рома» Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берди
28 июл 2023, 09:49

«Рома» Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берди

«Рома» Элдор Шомуродовни А Сериянинг бошқа клуби — «Кальяри»га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берди. Шомуродов клубдаги биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг янги жамоаси қуйи лигада бир мавсум ўтказиб, Италиянинг юқори дивизионига қайтганди.

Расман: Элдор Шомуродов «Специя» футбол клубига ўтди
30 январ 2023, 16:43

Расман: Элдор Шомуродов «Специя» футбол клубига ўтди

Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси бўлган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ижара асосида «Специя» клубига ўтди. Римликлар трансфердан 1,5 млн евро ишлаб олиши кутилмоқда.

Шомуродов Конференциялар лигасида энг тезкор футболчи бўлди
5 июл 2022, 12:51

Шомуродов Конференциялар лигасида энг тезкор футболчи бўлди

Элдор Шомуродов Европа Конференциялар лигасининг 2021−2022 йилги мавсумида 33,6 км/соат тезликни қайд этди. Шу тариқа «Рома» футболчиси мусобақанинг энг тезкор ўйинчиси деб топилди.

«Рома» Европа Конференциялар Лигаси ғолиби бўлди
26 май 2022, 10:37

«Рома» Европа Конференциялар Лигаси ғолиби бўлди

Европа Конференциялар Лигаси финалида «Рома» клуби «Фейеноорд» устидан ғалаба қозониб, чемпион бўлди. Римликлар сафида ўйнаётган Элдор Шомуродов еврокубокларда ғалаба қозонган иккинчи ўзбекистонлик спортчи бўлди.

Сабрим туфайли муваффақиятга эришдим — Элдор Шомуродов
19 феврал 2022, 12:22

Сабрим туфайли муваффақиятга эришдим — Элдор Шомуродов

Футболчи Элдор Шомуродов УЕФАга берган интервьюсида Италиягача бўлган йўли, Ўзбекистон терма жамоаси сардорлиги қандай кечаётгани, Европа футболи ва менталитетининг фарқи ҳақида гапирди. Интервьюнинг ўзбек тилидаги тўлиқ матни.

17 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 феврал 2022, 22:00

17 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим эса 24 фоизга кўпайгани, 3 йил бир постда ишлаган божхоначиларнинг ротация қилиниши, $100 минг пора билан ушлангани айтилган Жиззах пединститут ходими, Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланган Шомуродов, реконструкция қилинадиган Бобур кўчаси, МОҚ раислигидан кетган Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 17 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг қиммат терма жамоаси, Шомуродов энг қиммат футболчи бўлди
17 феврал 2022, 17:32

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг қиммат терма жамоаси, Шомуродов энг қиммат футболчи бўлди

Германиянинг Transfermarkt сайти Марказий Осиё мамлакатлари футбол терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 31,80 млн еврога баҳоланиб, минтақа рейтингида пешқадам бўлди. Элдор Шомуродов (12 млн евро) эса ушбу минтақанинг энг қиммат футболчиси дея қайд этилган. Рейтингда охирги ўринни Туркманистон жамоаси эгаллаган.

«Лечче»га қарши ўйинда Элдор Шомуродов гол урди
21 январ 2022, 10:16

«Лечче»га қарши ўйинда Элдор Шомуродов гол урди

Италия кубогининг нимчорак финал баҳсида «Рома» клуби «Лечче» га қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга ромаликлардан Тэмми Абраҳам, Мараш Кумбулла ҳамда захирадан тушган Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Бу Элдорнинг жорий мавсумдаги 2-голи.

Элдор Шомуродов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
25 декабр 2021, 20:28

Элдор Шомуродов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

Ўзбек футболининг йил якунига бағишланган «Uz Football Awards-2021» маросимида Элдор Шомуродов «Йилнинг энг яхши футболчиси», Дилшод Раҳматов «Йилнинг энг яхши футзалчиси» ва Дилдора Нозимова эса «Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» деб эътироф этилди. Тақдирлаш маросими тафсилотлари ва совриндорлар билан суҳбат — «Газета.uz» репортажида.

Элдор Шомуродов захирадан тушиб, «Сампдория» дарвозасига гол урди
23 декабр 2021, 08:43

Элдор Шомуродов захирадан тушиб, «Сампдория» дарвозасига гол урди

Италия чемпионатининг 19-тур баҳсларида «Рома» «Сампдория»ни қабул қилди. Моуриньо ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродовни захирадан ўйинга туширди, 5 дақиқадан сўнг у рақиб дарвозасига гол киритди.

«Рома»га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси». Шомуродов ҳақида билдирилган фикрлар
3 август 2021, 15:08 1

«Рома»га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси». Шомуродов ҳақида билдирилган фикрлар

Италиянинг «Рома» клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳақида унинг агенти ҳамда «Рома» клуби бош директори фикр билдирди. Шунингдек, Шомуродов клуб матбуот хизматига интервью берди. «Ватанимни танитишдан фахрланаман», — дейди у. Бундан ташқари Элдор Шомуродов клубдаги фотогалереясини ҳам ўтказди (фото, видео).

Расман: Элдор Шомуродов Рома клубига ўтди
3 август 2021, 09:53

Расман: Элдор Шомуродов Рома клубига ўтди

Италиянинг «Рома» клуби «Женоа» сафида тўп сурган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов трансфери учун 17,5 млн евро тўлади. Футболчи римликлар билан 2026 июнининг охиригача шартнома имзолади. Шомуродов «бўрилар» сафида 14 рақам остида ҳаракат қилади.

Элдор Шомуродов «Рома»га ўтмоқда
29 июл 2021, 10:51

Элдор Шомуродов «Рома»га ўтмоқда

Спорт журналистлари Николо Скира ҳамда Фабрицио Романо ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовни Италиянинг «Рома» клуби билан келишувга эришгани ҳақида маълум қилишди. Римликлар ҳужумчини 16 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олдилар. Шомуродов энди 2026 йилгача «Рома» манфаатларини ҳимоя қилади.

«Рома» Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда — ОАВ
28 июл 2021, 17:30

«Рома» Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда — ОАВ

Италиянинг «Рома» клуби ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, римликлар футболчи учун 15 млн евро таклиф қилган, аммо «Женоа» жамоаси форвард учун 20 млн евро талаб қилишмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, Шомуродов фаолиятини «Рома»да давом эттиришга яқин.

«Европада тўп суришни орзу қилар эдим» — Элдор Шомуродов
12 октябр 2020, 17:28

«Европада тўп суришни орзу қилар эдим» — Элдор Шомуродов

Яқинда Италиянинг «Женоа» футбол жамоаси сафига қўшилган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов Sport24 мухбирига берган интервьюсида Европада тўп суриш унинг болалик орзуси эканлиги, унда яна қандай вариантлар бўлганлиги ва нега 61-рақамни танлагани ҳақида сўзлаб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг